Ўзбекистонлик футболчи аёллар 23 йилда илк бор Осиё Кубоги финал босқичига чиқди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида драматик тарзда мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритди. 5 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган гуруҳдаги сўнгги ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланди (пенальтилар серияси — 4:2, видео).

Гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида футболчи аёллар Шри-Ланка устидан ғалаба қозонди (10:0, видео), сўнгра Лаосни мағлуб этди (7:0, видео), Непал эса бу жамоаларни 9:0 ва 8:0 ҳисобида ютган эди.

Бу натижа етакчиларнинг гуруҳ босқичини тенг очко ва бир хил тўплар нисбати билан якунлаганини англатарди, шу сабабли F гуруҳи ғолибини аниқлаш учун пенальтилар серияси талаб қилинди.

Иккала жамоага ҳам финалга чиқишни кафолатлаш учун ғалаба керак эди ва Ўзбекистон терма жамоаси тезда ҳисобни очди.

Биринчи дақиқадаёқ Феруза Турдибоеванинг узоқдан берган зарбаси тўғри Диёрахон Ҳабибуллаевага рикошет бўлди, у тўпни дарвозанинг ўнг пастки бурчагига аниқ жойлади.

10 дақиқадан сўнг Ўзбекистон устунлигини икки баробарга оширди: Людмила Карачик жарима майдончасига ёриб кириб, пастдан зарба берди, Самикша Гимире эса тўпни ўз дарвозасига йўллаб юборди.

Непалнинг илгари намойиш этган ҳужумкор ўйини бу сафар кўзга ташланмади, аммо саралаш босқичида еттита гол урган Сабитра Бхандари 24-дақиқада ўз маҳоратини намойиш этди. Француз клуби ҳужумчиси Рашми Гхисингнинг бош билан оширган тўпини қабул қилиб, жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарба билан Мафтуна Жонимқуловани доғда қолдирди.

Бироқ Ўзбекистон 39-дақиқада 2 тўп фарқини тиклади: Мафтуна Шойимова Сарашвати Ҳамалнинг жарима майдончасида қўли билан ўйнаганидан сўнг белгиланган пенальтини ишончли тарзда голга айлантирди.

Биринчи бўлимнинг қўшиб берилган вақтида (45+4′) терма жамоа камчиликда қолди: Нозимахон Эргашева Сабитрага нисбатан ишлатган фоли учун иккинчи сариқ карточкани олди.

Сон жиҳатдан устунликка эга бўлган Непал танаффусдан сўнг олдинга интилди ва муваффақиятга эришди: Сабитра 2 дақиқа ичида 2 та гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи тўпни у 71-дақиқада, иккинчисини 2 дақиқадан сўнг киритди. Асосий вақтда ғолиб аниқланмагани учун жамоалар пенальти тепишга мажбур бўлди.

Сабитра биринчи зарбасини чап устунга тегдизди, дарвозабон Анжана Рана Магар эса жуда кучсиз ва тўғри дарвозабон Жонимқуловага тепди.

Натижада, Ўзбекистон терма жамоаси 2003 йилдан бери илк бор турнирнинг финал босқичига йўлланма олди.

Саралаш турнири доирасида 2026 йил 1-21 март кунлари Австралияда бўлиб ўтадиган финал босқичининг 12 та иштирокчи жамоасидан 8 таси аниқланади.

Мезбон мамлакат билан бирга, 2022 йилги аёллар ўртасидаги олдинги Осиё Кубогининг 3 та энг яхши жамоаси — Хитой, Жанубий Корея ва Япония автоматик равишда финал турнирига йўлланма олди. Саралашда иштирок этиш учун жами 34 та терма жамоа ариза топширди. Бу турнир шунингдек, 2027 йилги аёллар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон чемпионати ва 2028 йилги Олимпия ўйинлари футбол турнири учун Осиё саралашининг биринчи босқичи бўлиб хизмат қилади.

Жамоалар 8 та гуруҳга бўлинган бўлиб, уларнинг ғолиблари турнирнинг финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.