Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 25/09/2025

Қирғизистонда зилзила содир бўлди, Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилди

2025 йил 25 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 06:20 да Қирғиз Республикасининг Боткен ҳудудида зилзила содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, зилзила магнитудаси (М) 3 ни, чуқурлиги эса 5 км ни ташкил этган.

Зилзиланинг эпицентри Қирғиз Республикасининг Боткен ҳудудида 40,17 градус шимолий кенглик ва 71,75 градус шарқий узунликда жойлашган. Эпицентрда ер силкинишининг сезилиш кучи 4 баллни ташкил этди.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 246 км жанубий-шарқда жойлашган бўлиб, Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ҳам сезилган:

  • Фарғона туманида: 2-3 балл (эпицентрдан 14 км)
  • Қувасой шаҳрида: 2 балл (эпицентрдан 23 км)
  • Фарғона шаҳрида: 2 балл (эпицентрдан 23 км)