
2026 йил 9 январь тунда, соат 02:14 да қўшни Тожикистон ҳудудида навбатдаги ер силкиниши қайд этилди. Зилзила кучи Ўзбекистоннинг водий вилоятларида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан ҳам сезилган.
Фарғона вилоятида ер қимирлаши 2-3 баллни ташкил этган бўлса, Андижон ва Наманган вилоятларида силкиниш кучи 2 баллга тенг бўлди.
Фарғонада сейсмологик хизмат маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон ҳудудида жойлашган бўлиб, магнитудаси 5,3 ни ташкил этди. Ер силкиниши 139 км чуқурликда юз берган.
Ер силкинишининг асосий кўрсаткичлари:
- Маркази: Тожикистон, Тоғли Бадахшон.
- Эпицентр масофаси: Тошкент шаҳридан 477 км жануби-шарқда.
- Координаталари: 38,39 N, 73,37 E.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши сезилмаган. Ҳозирча талофатлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмади.

