Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 08/08/2025

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Бугун, 2025 йил 8 август куни Тошкент вақти билан соат 08:58:49 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила эпицентри Андижон вилоятининг Марҳамат туманида жойлашган.

Зилзила магнитудаси 4,2 ни ташкил этди, унинг чуқурлиги 15 километр. Эпицентрда зилзиланинг сезилиш кучи 4 баллга етди.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 268 км жануби-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи қуйидагича бўлди:

  • Андижон вилоятида 3 балл (эпицентрдан 29 км узоқликда);
  • Фарғона вилоятида 2-3 балл (45 км узоқликда);
  • Наманган вилоятида 2 балл (72 км узоқликда).