
Қўшни Қирғиз Республикаси ҳудудида рўй берган зилзила Ўзбекистон вилоятларида ҳам сезилиш кучига эга бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, ер силкиниши бугун, 2025 йил 6 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 01:29 да қайд этилди.
Зилзиланинг эпицентри Қирғизистон Республикасининг Манас (олдинги Жалолобод) шаҳрида жойлашган.
Асосий маълумотлар:
- Магнитуда: 5,7
- Чуқурлик: 10 км
- Координаталар: 41,94 шимолий кенглик; 71,43 шарқий узунлик.
- Эпицентрдаги сезилиш кучи: 7 балл
Ўзбекистон ҳудудида сезилган куч:
Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 199 км шимоли-шарқда жойлашган бўлиб, мамлакатимизнинг қуйидаги ҳудудларида турлича кучда сезилди:
- Наманган вилояти: 3−4 балл (106 км масофада)
- Андижон вилояти: 3 балл (144 км масофада)
- Фарғона вилояти: 2−3 балл (176 км масофада)
- Тошкент шаҳри: 2−3 балл (199 км масофада)
- Сирдарё вилояти: 2 балл (275 км масофада)
Ҳозирча талaфотлар ёки жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот келиб тушмади. Вазият ФВВ томонидан назоратга олинган. Аҳоли орасида ваҳимага тушишга асос йўқ эканлиги айтилмоқда.

