
2025 йил 6 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 02:04 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Зилзила эпицентри Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган.
Координаталари: 40,89 N, 70,75 E.
Магнитудаси (М): 4.5
Чуқурлиги: 17 км
Эпицентрда сезилиш кучи: 5 балл
Зилзила Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги ҳудудларида сезилган:
- Наманган вилояти: 3 балл, эпицентрдан 77 км масофада.
- Фарғона вилояти: 2-3 балл, эпицентрдан 104 км масофада.
- Андижон вилояти: 2 балл, эпицентрдан 129 км масофада.
- Тошкент шаҳри: 2 балл, эпицентрдан 135 км масофада.
- Сирдарё вилояти: 2 балл, эпицентрдан 173 км масофада.
Зилзила эпицентри пойтахт Тошкент шаҳридан 135 км жанубий-шарқда жойлашган.
Табиий офатлар ва фавқулодда ҳолатлар юзасидан вазият назоратга олинган бўлиб, ҳодиса оқибатлари тўғрисида қўшимча маълумотлар кутилмоқда.