
2025 йил 3 ноябрь куни соат 01:29 да Афғонистон ҳудудида кучли ер қимирлаши содир бўлди. Зилзиланинг магнитудаси 6,8 бўлиб, унинг эпицентри Самангон вилоятида, 30 километр чуқурликда қайд этилди. Географик координаталари — 36,45 N, 67,42 E.
Ер қимирлаши эпицентрда 7 балл куч билан сезилган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам зилзила тебранишлари аниқланган.
Ўзбекистонда зилзила сезилиш даражалари:
- Сурхондарё вилоятида — 5 балл (эпицентрдан 90 км),
- Қашқадарё вилоятида — 3–4 балл (302 км),
- Самарқанд вилоятида — 3 балл (358 км),
- Жиззах вилоятида — 3 балл (410 км),
- Навоий вилоятида — 3 балл (444 км),
- Бухоро вилоятида — 3 балл (451 км),
- Сирдарё вилоятида — 3 балл (464 км),
- Тошкент шаҳрида — 2–3 балл (557 км),
- Фарғона вилоятида — 2–3 балл (579 км).
Зилзиланинг эпицентри Тошкентдан тахминан 557 километр жанубий–ғарбий йўналишда жойлашган.
Ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида аҳоли кечаси уйғонганини ва қисқа муддатли тебранишларни ҳис қилганини маълум қилишмоқда.

