Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 04/04/2026

Афғонистондаги кучли зилзила акс-садоси Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида сезилди

2026 йил 3 апрель куни кечки соат 21:12 да қўшни Афғонистон ҳудудида кучли ер силкиниши қайд этилди. Магнитудаси 6 баллга тенг бўлган ушбу зилзила натижасида юзага келган тўлқинлар Ўзбекистон Республикасининг катта қисмига, жумладан Тошкент шаҳри ва водий вилоятларигача етиб келди.

Зилзила эпицентри ва кучи

Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотларига кўра, табиий офат ўчоғи Афғонистоннинг Бадахшон провинциясида жойлашган. Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 526 км жанубий-шарқий йўналишда бўлиб, унинг манбаси 207 км чуқурликда қайд этилган. Ер қимирлашининг координаталари: 36,69 даража шимолий кенглик ва 70,76 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш даражаси

Ер ости силкинишлари республиканинг турли вилоятларида турли даражадаги интенсивлик билан кузатилди:

  • Сурхондарё вилоятида — 3 балл (эписентрдан 314 км);
  • Фарғона, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида — 2-3 балл;
  • Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида — 2-3 балл;
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида — 2-3 балл.

Зилзила ўчоғи анча чуқурликда жойлашгани сабабли, силкинишлар катта майдонга тарқалган, бироқ Ўзбекистон ҳудудида жиддий вайронагарчиликлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади. Мутахассислар сейсмик вазиятни доимий назорат қилиб бормоқдалар.