
2026 йил 17 январь куни Тошкент вақти билан соат 15:17 да қўшни Қирғизистон Республикаси ҳудудида навбатдаги зилзила қайд этилди. Фарғона водийсининг чегара олди ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ер ости силкинишларини ҳис қилишган.
Маълумотларга кўра, ер силкинишининг эпицентри Тошкент шаҳридан 214 км жануби-шарқий йўналишда, Боткен вилоятида жойлашган. Зилзиланинг асосий техник кўрсаткичлари қуйидагича:
- Магнитуда: 2,9
- Чуқурлик: 5 км
- Координаталар: 40,13 шимолий кенглик, 71,26 шарқий узунлик
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши энг кўп Фарғона вилоятининг Сўх туманида сезилган. Эпицентрдан бор-йўғи 21 км узоқликда жойлашган ушбу туманда зилзила кучи 2 баллни ташкил этди. Бошқа ҳудудларда силкинишлар сезиларли даражада бўлмаган.