
Бугун, 2025 йил 27 август куни маҳаллий вақт билан соат 18:27 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 547 км жанубий-шарқда, Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида жойлашган.
Ер силкинишининг магнитудаси 5,7 балл, чуқурлиги эса 160 км ни ташкил этди. Зилзила эпицентрида ер силкиниши кучи 3 баллга тенг бўлди.
Зилзила Ўзбекистон Республикасининг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилган:
- Сурхондарё вилоятида: 2-3 балл, эпицентрдан 342 км узоқликда;
- Фарғона вилоятида: 2 балл, эпицентрдан 431 км узоқликда;
- Сирдарё вилоятида: 2 балл, эпицентрдан 480 км узоқликда;
- Жиззах вилоятида: 2 балл, эпицентрдан 483 км узоқликда;
- Андижон вилоятида: 2 балл, эпицентрдан 486 км узоқликда;
- Самарқанд вилоятида: 2 балл, эпицентрдан 496 км узоқликда;
- Наманган вилоятида: 2 балл, эпицентрдан 498 км узоқликда;
- Қашқадарё вилоятида: 2 балл, эпицентрдан 527 км узоқликда;
- Тошкент шаҳрида: 2 балл, эпицентрдан 547 км узоқликда.