
2025 йил 26 июль куни Тошкент вақти билан соат 03:48 да Қирғизистон Республикасида зилзила содир бўлди.
Зилзиланинг эпицентри Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида жойлашган бўлиб, координаталари 41,13° шимолий кенглик ва 72,63° шарқий узунликни ташкил этди. Зилзила магнитудаси 3,6 баллни, чуқурлиги эса 10 кмни ташкил этди. Эпицентрда зилзила кучи 4 баллгача сезилди.
Зилзила Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам сезилди:
- Пахтаобод туманида 2-3 балл (эпицентрдан 25 км узоқликда);
- Избоскан туманида 2 балл (эпицентрдан 40 км узоқликда);
- Андижон туманида 2 балл (эпицентрдан 41 км узоқликда);
- Жалақудуқ туманида 2 балл (эпицентрдан 44 км узоқликда).
Зилзила эпицентрни Тошкент шаҳридан 286 км жануби-шарқда жойлашган.