Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

2025 йил 26 август куни Тошкент вақти билан 15:31 да Қирғизистонда, Боткен шаҳрида зилзила содир бўлди. Зилзила магнитудаси 4,1, чуқурлиги 10 км ни ташкил этди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 287 км жанубий-шарқда жойлашган.

Зилзила эпицентрида ер силкиниши кучи 5 баллга тенг бўлди. Ўзбекистон ҳудудида зилзила қуйидагича сезилган:

  • Қувасой шаҳри – 2 балл (эпицентрдан 57 км узоқликда)
  • Фарғона тумани – 2 балл (эпицентрдан 61 км узоқликда)
  • Фарғона шаҳри – 2 балл (эпицентрдан 68 км узоқликда)