Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилди

2025 йил 25 август куни Тошкент вақти билан 22:59:52 да Қирғизистон Республикасида зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Ўш шаҳрида бўлиб, магнитудаси 4,6 баллни ташкил этди.

Зилзила эпицентридан 15 км чуқурликда, 39,81° шимолий кенглик ва 72,79° шарқий узунликда қайд этилган.

Зилзила Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги ҳудудларида сезилган:

  • Фарғона вилоятида: 107 км масофада 2 балл.
  • Андижон вилоятида: 119 км масофада 2 балл.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 343 км жануби-шарқда жойлашган.