
2025 йил 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:14 да Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида зилзила қайд этилди. Сейсмик ҳодисанинг магнитудаси 6 баллни ташкил этди, зилзила чуқурлиги эса 225 км бўлди.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 556 км жануби-шарқда жойлашган. Координаталари: 36.48∘N,71.09∘E. Эпицентрдаги сезилиш кучи 3 баллга етди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзила қуйидаги даражада сезилди:
- Сурхондарё вилоятида 3 балл (349 км узоқликда);
- Фарғона, Сирдарё, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида сезилиш кучи 2-3 баллни ташкил этди;
- Тошкент шаҳрида зилзила 2 балл даражасида сезилди (556 км узоқликда).
Зилзила эпицентрининг узоқлиги ва чуқурлиги билан боғлиқ ҳолда, Ўзбекистон ҳудудларида сезилган тебранишлар кучли бўлмади.

