
2026 йил 20 февраль куни кечки соат 18:09 да Афғонистон ҳудудида юз берган навбатдаги ер силкиниши Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилди. Табиий ҳодиса маркази Бағлон вилоятида қайд этилган бўлиб, унинг кучи қўшни вилоятлар аҳолисини сергак торттирди.
Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабарига кўра, зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 608 км масофада, жанубий-шарқий йўналишда жойлашган. Ер силкинишининг магнитудаси 6 баллни, ўчоқ чуқурлиги эса 76 километрни ташкил этди.
Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши қуйидаги куч билан сезилди:
- Сурхондарё вилоятида — 2-3 балл (эпицентрдан 246 км);
- Қашқадарё вилоятида — 2 балл (эпицентрдан 464 км).