Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 02/04/2026

Қирғизистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг қатор туманларида сезилди

2026 йил 2 апрель куни тонгги соат 04:28 да қўшни Қирғизистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпимаркази Ўш шаҳри яқинида жойлашган бўлиб, унинг таъсири Ўзбекистоннинг Андижон вилоятидаги бир нечта туманларда ҳам сезилди.

ФҲВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, ер силкинишининг магнитудаси 4,2 ни, чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этган. Эпимарказ координаталари: 40,7 даража шимолий кенглик ва 73,26 даража шарқий узунлик. Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 345 километр жануби-шарқий йўналишда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи қуйидагича бўлди:

Андижон вилояти ҳудудида:

  • Хонабод туманида — 3 балл (эпимарказдан 25 км);
  • Қўрғонтепа туманида — 3 балл (34 км);
  • Жалақудуқ туманида — 2 балл (53 км);
  • Хўжаобод туманида — 2 балл (54 км);
  • Булоқбоши туманида — 2 балл (67 км);
  • Пахтаобод туманида — 2 балл (75 км);
  • Андижон туманида — 2 балл (76 км).

Ҳозирда ер силкиниши оқибатида жабрланганлар ёки биноларга етказилган зарар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган. Бундай ҳолатларда хотиржамликни сақлаш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш тавсия этилади.