
2026 йил 19 март куни маҳаллий вақт билан соат 17:03 да Қирғизистон Республикаси ҳудудида навбатдаги ер силкиниши қайд этилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, зилзила маркази Боткен вилоятида жойлашган бўлиб, унинг магнитудаси 3,9 ни ташкил этган.
Ер силкинишининг эпицентри Тошкент шаҳридан 262 км жануби-шарқий йўналишда, координаталари 39,59 шимолий кенглик ва 71,39 шарқий узунликда жойлашган. Ерости силкинишлари 10 км чуқурликда содир бўлган.
Мазкур табиий ҳодиса Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган. Хусусан, Фарғона вилоятининг Сўх туманида зилзила кучи 2 баллни ташкил этди. Таъкидланишича, Сўх тумани зилзила ўчоғидан 48 км масофада жойлашган.
Давлат органлари ва аҳоли учун муҳим эслатма: бундай ҳолларда хотиржамликни сақлаш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш тавсия этилади.