Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 19/12/2025

Афғонистонда юз берган кучли зилзила акс садоси Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилди

Бугун, 19 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:39 да қўшни Афғонистон ҳудудида кучли ер силкиниши қайд этилди. Зилзиланинг таъсири Ўзбекистоннинг жанубий ва марказий ҳудудларида яққол сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, ер силкинишининг маркази (эпицентри) Афғонистоннинг Тахор вилоятида бўлиб, унинг магнитудаси 6 баллни ташкил этган. Зилзила ўчоғи 105 км чуқурликда жойлашган бўлиб, эпицентр Тошкент шаҳридан 551 км жануби-шарқий йўналишда экани аниқланди.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи қуйидагича бўлди:

  • Сурхондарё вилоятида: 4 балл (эпицентрдан 206 км)
  • Қашқадарё вилоятида: 3 балл (417 км)
  • Самарқанд вилоятида: 3 балл (423 км)
  • Жиззах вилоятида: 2-3 балл (441 км)
  • Сирдарё вилоятида: 2-3 балл (467 км)
  • Фарғона вилоятида: 2-3 балл (502 км)
  • Навоий вилоятида: 2 балл (542 км)
  • Тошкент шаҳрида: 2 балл (550 км)
  • Наманган вилоятида: 2 балл (561 км)
  • Андижон вилоятида: 2 балл (564 км)

Мамлакатимизнинг энг жанубий нуқтаси бўлган Сурхондарё вилоятида ер қимирлаши бошқа ҳудудларга нисбатан кучлироқ, яъни 4 балл атрофида ҳис қилинган. Пойтахт Тошкентда ва водий вилоятларида эса силкинишлар бироз кучсизроқ, 2 балл даражасида қайд этилди.

Ҳозирча Ўзбекистон ҳудудида зилзила оқибатида жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмади.