Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 17/09/2025

Навоий вилоятида зилзила қайд этилди

2025 йил 17 сентябрь куни соат 09:14:32 да Навоий вилоятида, аниқроқ айтганда, Кўнимех туманида 3,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 363 км жануби-ғарбда, координаталари 40,74 шимолий кенглик ва 64,95 шарқий узунликда бўлган.

Ўзбекистон ҳудудида зилзила қуйидагича сезилган:

  • Ғиждувон туманида: 3 балл (эпицентрдан 23 км узоқликда)
  • Кўнимех туманида: 2 балл (эпицентрдан 57 км узоқликда)
  • Навбаҳор туманида: 2 балл (эпицентрдан 57 км узоқликда)

Эпимарказда зилзила кучи 4 баллга етган.