Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 13/02/2026

Афғонистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг икки вилоятида сезилди

2026 йил 13 февраль тунги соат 03:12 да қўшни Афғонистон ҳудудида кучли ер силкиниши қайд этилди. Зилзиланинг таъсири Ўзбекистон Республикасининг жанубий ҳудудларида ҳам сезилган.

Фарғона водийси ва пойтахтдан анча масофада юз берган ушбу табиий ҳодиса маркази Тошкент шаҳридан 763 км жанубий-ғарбда жойлашган. Фанлар академияси Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, ер силкиниши Афғонистоннинг Вардак вилоятида содир бўлган. Зилзиланинг магнитудаси 5,5 ни, ўчоқ чуқурлиги эса 100 километрни ташкил этди.

Ўзбекистон ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи қуйидагича бўлди:

  • Сурхондарё вилоятида (эпицентрдан 322 км узоқликда) — 2-3 балл;
  • Қашқадарё вилоятида (эпицентрдан 534 км узоқликда) — 2 балл.

Ҳозирча ер силкиниши натижасида мамлакатимиз ҳудудида бирор-бир вайронагарчилик ёки жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмади.