
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила 2025 йил 11 ноябрь куни Тошкент вақти билан 22:32 да қайд этилди.
Зилзила эпицентри: Наманган вилояти, Косонсой тумани ҳудудида жойлашган.
- Магнитуда: 3,9
- Чуқурлиги: 16 км
- Эпицентр координаталари: 41,21° шимолий кенглик; 71,52° шарқий узунлик.
- Тошкентдан узоқлиги: 193 км жанубий-шарқий йўналишда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи:
- Эпицентрда: 4 балл.
- Наманган вилояти: 2–3 балл (эпицентрдан 26 км узоқликда).
Ҳозирда зилзила оқибатида етказилган зарарлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

