
2026 йил 10 март куни Нью-Йоркда (АҚШ) содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ушбу шаҳардаги бош консулхонаси хабар берди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса Нью-Йорк Транспорт департаментининг юк автомобили иштирокида содир бўлган.
Бош консулхона марҳуманинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб турибди ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда, дейилади хабарда.