Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Авто 19/02/2026

Тошкент ҳокимлиги кўчалардаги чуқурлар кўпайганига изоҳ берди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёғингарчиликлар ортиши туфайли кўчаларда чуқурлар кўпайгани юзасидан изоҳ берди. Пойтахтнинг кўплаб кўчаларида, ҳатто марказий қисмларида ҳам чуқур ямалар туфайли ҳайдовчилар доимий равишда манёвр қилишга мажбур бўлмоқда, айрим машиналарнинг шиналари эса ёрилиб кетмоқда.

«Ҳозирги вақтда йўл қопламаси бир қатор омиллар — қишки ейилиш, музламага қарши реагентлар қўлланиши, давомли ёғингарчилик ва юқори намлик туфайли катта юкламага дуч келмоқда. Сув микроёриқларга кириб, қопламанинг юқори қатлами ва асосини кучсизлантиради, натижада нуқсонлар тезроқ юзага келади, айниқса ҳаракат жадаллиги юқори бўлган йўлларда», — дейилади хабарда.

Бундай емирилишлар, «одатда, қопламанинг хизмат муддати тугаш арафасида бўлган ва сезиларли жисмоний ейилиш тўпланган участкаларда қайд этилади».

Маъмурият маълумотларига кўра, 816 минг кв. м йўл қопламасини қайта тиклаш талаб этилади, шундан марказий кўчаларда (марказий кўчалардан фойдаланиш ва сақлаш бўйича ихтисослаштирилган бошқарма тасарруфидаги) — 206,3 минг кв. м.

Ҳозирги об-ҳаво шароитида қопламани тўлиқ тиклаш ишларини олиб бориш барқарор натижа бермайди. Шу боис, асосий ишлар ҳажми «об-ҳаво шароити барқарорлашганидан ва асоснинг намлиги пасайганидан кейин» амалга оширилиши режалаштирилган. Фаол босқични бошлашнинг тахминий муддати — март ойининг биринчи ўн кунлиги, деб билдирди ҳокимлик.

Қопламани босқичма-босқич тиклашдан (жумладан, локал участкаларда ямоқли таъмирлашдан) ташқари, жорий йилда Тошкентда кўча-йўл тармоғи ва транспорт инфратузилмаси бўйича алоҳида капитал инфратузилма ишлари, жумладан, режали таъмирлаш ва йўл қопламасини янгилаш кўзда тутилган.