Ўзбекистон президенти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни болалар хавфсизлигига бепарволик учун танқид қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев вояга етмаган шахсларга автомобилни бошқаришни топширганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари мактаб таълимидаги ислоҳотлар масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида гапирди, дея хабар берди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Вилоятларда, айниқса Наманганда ўсмирлар томонидан автомобиль ижарага олиш ҳолатлари кўпайган, бунинг оқибатида ҳар ойда 10-15 нафар ёшлар жароҳат олмоқда. Давлат раҳбари кўплаб ўлим ҳолатлари ҳам борлигини таъкидлади.

Президент бу муаммо юзасидан хавотир билдирди ва ИИБ бошлиқлари, вилоят ва туман прокурорларини ўз ичига олган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг бунга бепарво муносабатини кўрсатиб ўтди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига бутун тизимни «фавқулодда 90 кун» режимида ишлашга ўтказиш топширилди.

Болалар омбудсмани офиси Ўзбекистонда ўсмирларнинг автомобиль бошқариши кенг тарқалган муаммо эканлигини ва болаларнинг йўллардаги хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар етарли эмаслигини қайд этган эди.