Тошкент ҳайвонот боғида ташриф буюрувчилар йўлбарсларга ичига тош солинган қорбўронлар отишди

Тошкент ҳайвонот боғида ташриф буюрувчилар ҳайвонларга қор отишган, деб хабар берди ҳайвонот боғи матбуот хизмати.

«Қорбўронлар оқ бенгал йўлбарси Фуфуня ва амур йўлбарси Наврўз томон учиб келган. Бошқарувчи директорнинг аралашувидан сўнг, ҳайвонларга озор бериш мақсадида қор парчалари ичига тошлар ўралгани маълум бўлди», — дейилади маъмурият хабарида.

Қоидабузарлар зудлик билан ҳайвонот боғи ҳудудидан чиқариб юборилган.

«Амур йўлбарси — камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган тур ҳисобланади. Оқ бенгал йўлбарси эса йўлбарснинг ўта кам учрайдиган шакли бўлиб, алоҳида парвариш ва ҳимояни талаб қилади. Ҳайвонот боғининг ҳар бир сокини — биз ҳимоя қиладиган ва асраб-авайлайдиган ноёб ҳаётдир», — дея таъкидлади Тошкент ҳайвонот боғи.

Ҳайвонларга зарар етказган ёки қоидаларни бузган ҳар қандай шахс зудлик билан ҳайвонот боғи ҳудудидан чиқариб юборилади, деб эслатиб ўтди маъмурият.