
Ўзбекистоннинг қуёш ва шамол электр станциялари йил бошидан буён 9 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати 2025 йил 22 октябрь куни. Бир ойга яқин вақт ичида ўсиш 1 миллиард кВт·соатни ташкил этди.
Ҳозирда мамлакатда умумий қуввати 4682 МВт бўлган 12 та қуёш фотоэлектр ва 5 та шамол электр станцияси мавжуд.
Уларнинг фаолияти туфайли 2025 йил бошидан буён ҳисоб-китобларга кўра, 2,73 миллиард куб метр табиий газ тежалди ва атмосферага 4 миллион тонна зарарли моддалар чиқарилишининг олди олинди.
2025 йил 22 октябрь оқшоми ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги барча гидро, қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 14,52 миллиард кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу, «яшил» энергиянинг умумий генерациядаги улуши 23% га етганини англатади. 2025 йил июль ойида бу кўрсаткич 20,3% ни ташкил этган эди.
«Бунча миқдордаги энергия 7,5 миллион хонадоннинг 10 ойлик эҳтиёжига ёки 6 миллион хонадоннинг йиллик истеъмолига тенг», — дейишди Энергетика вазирлигида.
2024 йили президент Шавкат Мирзиёев 2030 йилга бориб Ўзбекистонда «яшил» энергиянинг умумий генерациядаги улуши 54% га етиши кераклигини айтган эди.

