
Тошкент вилояти Янгийўл туманида юк машинаси 9 ёшли болани уриб юборди, дея хабар берди Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.
ЙТҲ соат 11:30 да Янгийўл туманининг “Байтиш” маҳалласидан ўтувчи Нурафшон — Оққўрғон — Янгийўл автомобиль йўлининг 57-километрида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, MAN русумли юк машинасини 30 ёшли ҳайдовчи бошқарган. Ҳаракат вақтида у йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчи болани уриб юборган.
Бола турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.