Янги турдаги радарлар ўрнатилмоқда (видео)

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати бошқармасининг хабар беришича, ҳозирда Тошкент бўйлаб янги турдаги радар комплекслари ўрнатилмоқда. Шу жумладан, Чилонзор туманидаги Қатортол ва Кичик Халқа Йўли чорраҳаси, яъни “Шуҳрат” чорраҳасига ўрнатилди ва тест синовлари ўтказилмоқда. Ахборот хизмати бошлиғи Худайберганов Қаҳрамоннинг маълумотларига кўра, ҳозирда ушбу радар комплекси ҳайдовчилик камарини тақилмаганлигини текшириш учун хизмат қилмоқда.

Tashkent_Land телеграм каналининг маълумотларига кўра, янги турдаги радар комплекси қуйидаги қоидабузарликларни белгилайди:

  • Тезликни ошириш
  • Жамоат транспорти учун ажратилган йўллардан ҳаракатланиш
  • Камар тақилмаганлиги
  • Тўхташ чизиғига босиш
  • Бошқа ётиқ чизиқларга босиш