
2025 йил 17 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Андижон вилояти Хонобод шаҳар жиноят ишлари бўйича суди раисига нисбатан ҳукм ўқиди, дея хабар берди Олий суд матбуот хизмати.
51 ёшли Ю. Э. Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 211-моддаси 3-қисми «а» бандида (жуда кўп миқдорда пора бериш) назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилди.
Собиқ судья 10 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. У шунингдек, 2,5 йил муддатга давлат органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

