Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 18/12/2025

Хўжайли туманида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида 2025 йил 13 декабрь куни бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маъмурият маълумотларига кўра, ижарага олинган уйда 2011 ва 2015 йилларда туғилган (8 ва 4-синф ўқувчилари) набиралари билан бирга яшаган фуқаро қўлбола иситиш печининг мўрисини кесиб ташлаб, уни бошқа хонага кўчирган ва мўри ўрнатмасдан газ қувурига улаган.

Хонада ис гази тўпланиши натижасида уларнинг уччаласи ҳам оғир заҳарланиб, ҳушига келмай вафот этган.

Воқеа жойига Қорақалпоғистон ИИВ раҳбари, туман мутасаддилари ва барча масъул хизматлар раҳбарлари етиб келган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, хизмат текширувлари тайинланган, дейилади хабарда.