Ўзбекистон парафутбол терма жамоаси 7—12 февраль кунлари Дакка (Бангладеш) шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.
Миллий жамоа финалга қадар Индонезияни (8:1), Непални (13:0), Бангладешни (3:0) ва Ироқни (3:0) мағлуб этди.
Финалда эса Ўзбекистон Индонезия устидан йирик ҳисобда (6:0) ғалаба қозонди.
Турнир давомида жамоа бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади ва фақатгина бир гол ўтказиб юборди.