Транспортировка маҳалида 8 та янги Кобальт зарар кўрди

УзАвтоМоторснинг расмий хабарига кўра, 4 сентябрь соат 18.00 атрофида, 8 та янги Кобальт русумли автоуловларни транспортировка қилаётган фура ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқарди ва йўлдан четга чиқиб кетди. Натижада, автоуловга ортилган барча 8 та машиналарга турли хил зарар етказилган.

Ҳайдовчига ҳеч нарса қилмаган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.