Yandex Go ҳайдовчисига ҳужум уюштирган шахс 10 йилга қамалди

Ички ишлар бош бошқармасининг хабарига кўра, 36 ёшли наркотик моддаларга қарам бўлган фуқаро, Yandex Go иловаси орқали таксига буюртма берган (қачонлиги номаълум) ва манзил сифатида одам кам жойни кўрсатган. Манзилга етиб олишга бироз қолганда, ҳайдовчини машинани тўхтатишни илтимос қилган ва бўйнидан сим тортиб, бўғишни бошлаган ва пичоқ билан таҳдид қилган.

Ҳайдовчи барча пулларини бергандан сўнг, айбланувчи ҳайдовчини таҳдид остида қўлини боғлаб юк қисмига киришга мажбурлаган ва машинани ҳайдаб кетаётганда, ҳайдовчи ёрдам сўраб бақиришни бошлаган. Ҳужумчи машинани тўхтатганда, ҳайдовчи юк эшигини очиб, қочишга улгурган.

Ҳужумчи машинада бошқа бир жойга бориб, машинадаги ҳайдовчи телефонлари ва пулларини олган ҳолда, машинани қолдирган ва телеграм орқали наркотик моддаларга буюртма берган.

Бир неча соатдан сўнг, айбланувчи қўлга олинган.

2024 йил 10 сентябрь куни 36 ёшли фуқаро судда айбдор деб топилган ва унга 10 йил қамоқ жазоси белгиланган.

Қўшимча равишда. Намунали фуқаро, ота ва ўғил, сўнгги 4 йил ичида, наркотик моддаларни қабул қилишни бошлагандан сўнг тубанликка учраган ва натижада, турмуш ўртоғи фарзандларини олиб, ажримга топширган. Даволашга қилинган ҳаракатларга қарамасдан, ҳеч нарса ўзгармаган ва у ёлғизликда қолган.