2023 йил февраль ойида ҳайдовчиларни тайёрлаш ҳуқуқи Ички Ишлар Вазирлигига берилгандан сўнг, Сурхондарёда барча автомактаблар лицензияга эга бўлмаганлиги сабабли, ҳайдовчиликка ўқитиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Илгари бу соҳада хизмат кўрсатувчи 48 та тадбиркорлик субъектлари бор эди.
Сурхондарёда автомактабларнинг фаолияти тўхтатилгани бўйича, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш Сенат қўмитасининг раиси Абдулҳаким Эшмуротов Ички Ишлар Вазирлиги Йўл харакати хавфсизлиги хизматига (ЙҲХХ) сенаторлик сўровини юборган.
Вилоятдаги ҳайдовчилик имтиҳонлари, ўтказиладиган автодромларнинг Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги №272 қарори ва ИИВнинг 2024 йил 18 январдаги №27 сонли буйруғидаги талабларга жавоб бермаслиги сабабли тўхтатилган. Натижада, Сурхондарёда яшовчи аҳоли, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни топшириш учун Қашқадарёга боришга мажбур бўлишмоқда.
Сенаторлик сўрови натижалари Сенатнинг расмий сайтида очиқланади.