Тошкент давлат циркида янги йил тамойиши вақтида ўқув машғулотларини ўтказишди

2024 йил 27 декабрь куни Тошкент давлат циркида янги йил томошаси вақтида залнинг юқори қаторида тутун пайдо бўлди ва бу ҳолатдан сўнг одамларни эвакуация қилиш бошланди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда залда тутун кўриниб, болаларнинг қичқириқлари ва эркак кишиларнинг «Эвакуация!» дея огоҳлантиришлари эшитилади. Шунингдек, ёнғин ўчирув машиналарининг сиреналари ҳам эшитилган.

29 декабрь куни Тошкент фавқулодда вазиятлар бошқармаси ушбу воқеа ҳақида изоҳ берди. Уларнинг маълум қилишича, циркда ёнғин чиққанида фавқулодда ҳолатларда тезкорлик билан ҳаракат қилиш ва ёнғин ўчириш техникаларининг келиш вақтини синовдан ўтказиш учун машғулот ўтказилган.

«Юртимизда Янги йил байрами муносабати билан оммавий маданий тадбирлар ўтказиладиган жойларда фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш ва ёнғинларни ўз вақтида ўчириш бўйича ёнғин-қутқарув гуруҳларининг шайлигини текшириш мақсадида машғулотлар ўтказилмоқда», — дейилади бошқарма баёнотида.

Шунингдек, бошқарма аҳолини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.