Самарқандда автобус мактаб боласини уриб кетди

Самарқанд вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг хабар беришича, 14 ноябрь куни соат 08:00 да Самарқанд шаҳри Амир Темур кўчасида, автобус 12-мактаб ёнида, йўлни кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб кетди ва натижада, бола воқеа жойида вафот этган. Вафот этган бола 3-синф ўқувчиси бўлган.

Автобус ҳайдовчисига нисбатан жиноят кодекси 266-моддасининг 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган ва ҳибсга олинган. Тергов ишлари амалга оширилмоқда.