Вазирлар маҳкамасининг 2024 йил 21 декабрдаги қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.12.2024 йилдаги 868-сон), фуқароларни вақтинчалик рўйхатга қўйиш тартибига ўзгартиришлар киритилмоқда. Эндиликда, “Манзил” автоматлаштирилган тизими орқали хизмат бўйича қурилиш объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида яшайдиган ишчилар, шу объект, корхона ва ишлаб чиқариш манзили бўйича рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Рўйхатга ўтиш, фақатгина яшаш учун барча шароитлар бўлган тақдирда амалга оширилади (техника ва ёнғин хавфсизлиги, санитар-эпидемиологик талабларларга амал қилиш ва ҳоказо).
Худди шу усулда, яшаш фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари ҳам, резидентлик ёки ID-картаси орқали, қурилиш объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида рўйхатдан ўтишлари мумкин.