2 сентябрь куни Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди. У 1940 йилда Туркманистонда туғилган ва ўз қўшиқлари орқали ўзбек қўшиқчилик санъати ривожига катта ҳисса қўшган.
Унинг энг таниқли қўшиқлари – “Ким экан”, “Девона”, “Галдиму”, “Қўрқдим”, “Султон Жалолиддин” ва бошқалар.