Ўзбекистонда август ойида газ ва нефть қазиб олиш қисқарган, электр энергиясини, кўмир ва дизель ишлаб чиқариш ўсган

Ўзбекистонда август ойида газ қазиб олиш миқдори қисқаришда давом этган ва 3.78 млрд м.3 (йилга нисбатан қисқариш -3.6%), нефть эса 60.3 минг тоннани (-6.2%) ташкил этган. Электр энергиясини ишлаб чиқариш сўнгги 8 ойда 54.4 млрд кВт*соат (+4.1%) га етган. Бунинг асосий сабаби қуёш ва шамол станцияларининг ишга туширилишидир.


2024 йилда Ўзбекистоннинг йирик корхоналари томонидан газ қазиб олиш миқдори 3.79 млрд м.3 га камайган. Бу кўрсаткич 2023 йил август ойи билан солиштирганда (3.92 млрд м.3) 3.6% га (140.8 млн м.3 га) кам ва 2022 йил кўрсаткичларига (4.3 млрд м.3) нисбатан 12.3% га пасайган.

Газ қазиб олиш бир неча йил давомида камаймоқда. Ўзбекистонда электр қувватини ишлаб чиқаришнинг 75-80% газ ёқиш ҳисобига тўғри келади.

Январь-август ойларида электр қувватини ишлаб чиқариш 4.1% га кўпайган, яъни 52.3 млрд дан 54.43 млрд кВт*соатга.

Газ, кўмир ва ГЭС ларда ишлайдиган йирик электр таъминоти корхоналари томонидан электр қуввати ишлаб чиқариш, август ойида 5.84 млрд кВт*соатга камайган. Ўтган йилги август (6.5 млрд) кўрсатикичларига нисбатан 625.4 млн кВт*соатга (-9.7%) га тенг.

Электр қуввати ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар, қуёш панеллари ва шамол электростанциялари томонидан ишлаб чиқарилувчи электр энергия ҳисобидан тўлмоқда, яъни умумий электр қувватини ишлаб чиқаришдаги (5.8 млрд кВт*соат) улуши 10.6% ни ташкил қилади.

Нефть қазиб олиш август ойида 60.4 минг тоннани ташкил қилди. Бу кўрсаткич, 2023 йилги август ойи натижаларига кўра, -6.2% (4 минг тонна) камроқ деганидир. 8 ойлик муддат ҳисобида, нефть қазиб олиш 485.1 минг тоннага камайган.

Август ойида 106.5 минг тонна автомобиллар учун бензин ишлаб чиқарилган, ўтган йилги август (108 минг) билан таққослаганда, 1.4% га пасайган. Январь-август ойлари муддатида солиштирилса, ўтган йилги (2023) йилги 8 ой оралиқдаги кўрсаткичлар 0.4% (896 минг) тоннага ортган.

Кўмир қазиб олиш яна ўз рекордини янгилади ва август ойида 888.1 минг тоннани (+214.4 минг) ташкил этди, яъни ўтган йилги август натижалари билан солиштирганда 31.8% га кўпайган.