Ўз опасини уриб ўлдирган 16 ёшли ўсмирга ҳукм ўқилди

Сурхондарёнинг Музработ туманида ўз опасини ўлдирган 16 ёшли фуқарога суд ҳукми ўқилди. У 18 ёшли опаси, Ф. Жабборовани бошқа бир йигит билан муносабатда бўлганлиги учун қўл остидаги таёқ ва металл нарсалар билан калтаклаган, етказилган жабр натижасида опаси вафот этган. Фуқаро қилмишидан иқрор бўлганлигини ва пушаймонлигини айтган. Суд 9 йил муддатга (тарбиялаш колониясида) озодликдан маҳрум қилиш чорасини белгилади.