Об-ҳаво: 4-5 январь кунлари ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

4 январь куни Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Фарғона вилоятларидан ташқари) қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.

5 январда эса деярли Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Қисқа муддатли қор ёғиши Фарғона вилоятида, тунги ва тонгги вақтларда Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бўлиб ўтиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечаси 0…-5, кундузи +4…+8, қор ёққан ҳудудларда эса +1…+3 бўлади.

Баъзи ҳудудларда туман кузатилади. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда қор кўринишида ёғингарчилик бўлиб ўтади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиш эҳтимоли мавжуд.

4 декабрь куни кечки вақт, кечаси ва 5 декабрь куни тонгда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0…-3, кундузи +3…+6.