Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг (ИЛМА) 17 декабрдаги қарорига асосан, криптоактивлар соҳасида ишлаш учун расмий лицензия нархлари очиқланди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди.
Лицензия нархлари Базавий Ҳисоблаш Миқдорида (БҲМ) белгиланди (20.12.2024 санасига кўра, 1 БҲМ – 375.000 сўм):
- майнинг учун марказ – 3.000 БҲМ (1.125 млрд сўм)
- криптодўкон – 3.700 БҲМ (1.3875 млрд сўм)
- криптодепозитарий – 7.000 БҲМ (2.625 млрд сўм)
- криптобиржа – 73.400 БҲМ (27.525 млрд сўм)
Ҳар бир турдаги хизмат учун алоҳида лицензия олиш талаби қўйилган. Яна қўшимча талаблардан сифатида, провайдерлар ўз серверларини Ўзбекистонда жойлаштиришлари, барча “олди-сотди” ишлари бўйича маълумотлар 5 йил давомида сақланиши ва “реклама тўғрисида”ги қонунга амал қилиш шартлари қўйилган.