Instagram-блогер Жасурбек Шодиев (Жасжан) ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, видео олган ва 31 декабрь куни ижтимоий тармоққа жойлаган. Ушбу видео 2 кун ичида 4 млн марта кўрилган. Лекин жавобгарликка тортиш сабаби қилиб, видео олингандан сўнг ҳожатхона қоғози билан атроф-муҳитни ифлослантириш кўрсатилган.
Экология вазири ўринбосари Расул Кушербаевнинг хабарига кўра, экология инспекцияси ходимлари Жасурбекни 5 базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) қийматида (1.875 млн сўм) жаримага тортилди.