Ҳусниддин Норбеков паралимпия ўйинларининг 3 карра чемпионига айланди ва рекордни янгилади

Ҳусниддин Норбеков Ўзбекистон тарихида паралимпия ўйинларининг 3 карра чемпионига айланган спортчи бўлди. Парижда бўлиб ўтаётган ёзги паралимпия ўйинларида F35 класси ядрони масофага улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритди. Унинг натижаси 16.82 м ни ташкил қилди ва 2008-йилда ўрнатилган хитойлик Го Вэйнинг рекордини (16.22 м) янгилади.

Мақола чоп этилиш вақтида, Ўзбекистон паралимпия ўйинларида умумжамоа медаллар рўйхатида 8 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан, 12-ўринда кетмоқда. Паралимпия ўйинлари 8 сентябрь куни ўз ниҳоясига етади.