2024 йил 29 июлда чамаси соат 12:30 да Самарқанд вилоятининг Ургут туманида йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) натижасида 3 киши вафот этган. Cobalt автомобили ҳайдовчиси, 21 ёшли фуқаро катта тезликда қарама-қарши йўналишда келаётган Damas билан тўқнашган. Damas ҳайдовчиси ва ичида бўлган 1 йўловчи воқеа жойида, яна бошқа бир йўловчи касалхонада жон берган. Damasдаги яна 2 та йўловчи ва Cobalt ҳайдовчиси турли жароҳатлар билан касалхонага жойлаштирилган.
Суд ҳукмига кўра, Cobalt ҳайдовчиси айбдор деб топилиб, 9.5 йил муддатга қамоқ жазоси ва 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди.