ТАСС маълумотлар агентлигининг хабар беришича, Россиянинг “Газпром нефть” компанияси Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шаҳобчалар тармоғини қуриш лойиҳасини ўрганмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Россиянинг “Лукойл” ва “Татнефть” компаниялари ўз ёқилғи қуйиш шаҳобчаларига эга.