Газ шаҳобчаларининг ишига вақтинчалик чекловлар киритилмоқда

Ўзбекистон энергетика вазирлигининг хабарига кўра, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида, газ ва элект қувватидан фойдаланиш кескин ошган. Газ етказиш қувурларида газ босими камайгани сабабли, газ шаҳобчаларининг ишига чекловлар киритилмоқда.

Биринчи навбатда газ кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектларга (касалхона, мактаб, олий ўқув юртлари, боғча ва ҳоказо) етказиб берилиши мўлжалланган.