2024 йил 9 декабрдан бошлаб “Ҳудудий электр тармоқлари” электромобиль қувватлаш шохобчаларини токдан узишни бошлаган. Декабрь ойининг ўрталарида қувватлаш шохобчаларига эга бўлган корхоналар, кадастр агентлигидан қувватлаш қурилмаларини демонтаж қилиш талабномасини олишган.
Одатда, электр шохобчалари жойлашув бўйича меҳмонхона, корхона ёки бошқа ташкилотларнинг тармоғига уланган ҳолда қувватлашни амалга оширади ва тўловларни шу уланган ташкилот/корхонага амалга оширади. Ўз навбатида, ташкилот эса электр қуввати учун тўловларни “Ҳудудий электр тармоқлари”га ўтказади.
Шу жумладан, йирик электр қувватлаш шохобчалари тизимига эга бўлган “TOK BOR”га ҳам таъсир қилган ва иловада, ўчирилган қувватлаш станциялари кулранг билан белгиланган.
“Ҳудудий электр тармоқларининг” расмий хабарига кўра, электромобиль қувватлаш шохобчаларини токдан узиш бўйича ишлар, фақатгина тадбиркорларнинг қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолларда амалга оширилаётганлигини ва электр қувватини узатишда муаммолар йўқлигини таъкидлашган.
Кадастр агентлигининг “Газета.Уз”га берган шарҳига кўра, текширувлар натижасида, ернинг асосий мақсади бўйича фойдаланилмаётганлиги аниқланган.