Давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади

2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими 6 кунлик иш ҳафтасидан 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилади. Бу тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Президент қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатда айтилишича, тиббиёт муассасаларининг байрам ва дам олиш кунларидаги фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида уларнинг иши навбатчилик асосида ташкил этилади.