“Ўзбеккосмос” матбуот хизматининг хабарига кўра, 2024 йилни бошидан 1928 та ноқонуний чиқиндилар жойи аниқланди ва чиқиндилар эгаллаган ҳудуд деярли 721 гектарга тенг. Шулардан 465.2 га ни эгаллаб турган 1805 та чиқиндилар жойи ноқонунийлиги аниқланган. Энг катта миқдордаги ноқонуний чиқиндилар маркази Тошкент вилоятида аниқланган ва уларнинг сони 363 га тенг. Умумий ҳудуди эса 98.6 га.
Аниқланган ноқонуний чиқиндилар жойи бўйича вилоятлар кесимида статистик маълумотлар (сони ва ҳудуди – га (гектар)):
- Қорақалпоғистон Республикаси – 243 та, умумий ҳудуди 63.2 га
- Хоразм вилояти – 168 та, 22 га
- Бухоро вилояти – 92 та, 91.7 га
- Навоий вилояти – 216 та, 112.4 га
- Самарқанд вилояти – 147 та, 41.2 га
- Қашқадарё вилояти – 81 та, 79.3 га
- Андижон вилояти – 180 та, 42 га
- Наманган вилояти – 195 та, 65.2 га
- Фарғона вилояти – 164 та, 51 га
- Жиззах вилояти – 39 та, 30.44 га
- Сурхондарё вилояти – 40 та, 20.11 га
Ноқонуний чиқиндилар полигонини ташкил қилишнинг хавфли томони шундаки, атроф-муҳит, табиат ва экологияга, ерни хусусиятлари, сув ва ҳавога салбий таъсир кўрсатади. Ундан ташқари, чиқиндилар йиғиладиган жойларда зарарли ҳашоратлар, юқумли касалликлар, ўпка саратони ва нафас олиш йўллари билан боғлиқ касалликларнинг ривожланишига таъсир қилади.